Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандлик қидирувдаги шахс МИБ томонидан Тошкентдаги кафеларнинг бирида ушланди

Самарқандлик қидирувдаги шахс МИБ томонидан Тошкентдаги кафеларнинг бирида ушланди

Фарзанд таъминоти учун белгиланган алимент мажбуриятидан бўйин товлаган шахслар қаерда бўлишидан қатъи назар қидирувга олинади.

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси Каттақўрғон шаҳар бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор У.К. узоқ вақт алимент тўламасдан, 15 миллион сўм қарздорликка йўл қўйган. Шу боис, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бюрининг Самарқанд вилоят бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қидирувдаги шахс Тошкент шахридаги кафеларнинг бирида эканлиги аниқланиб, ушланди.

Шунингдек, ЖИБ Нуробод туман судининг 2026 йил 7 сентябр кунги қарорига асосан, алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаган қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз: алимент — фарзанднинг қонуний ҳаққи. Уни тўлашдан бўйин товлаш жавобгарлик чораларига сабаб бўлади.

Киритилди: Бугун 10:10. Ўқилди: 582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!