«Милан» ва «Болоня» ўртасида Италия кубоги учун кечган баҳс тақдирини ягона гол ҳал қилди.
Кубок «Болоня»га кетди. Иккинчи таймда Дэн Ндойе томонидан киритилган гол Винченцо Италяно жамоаси ғалабаси учун кифоя қилди: «Милан» — «Болоня» 0:1.
Қизил-кўклар ўз тарихларида учинчи маротаба Италия кубогига сазовор бўлишди. Улар охирги марта 1974 йилда кубокни қўлга киртишган.