Ал-Жазеэрага кўра, Жабалияга нисбатан амалга оширилган Исроил ҳаво ҳужумлари гувоҳлари, камида 50 кишининг ўлимига сабаб бўлган бу зарбаларга ҳеч қандай огоҳлантириш берилмаганини айтишди.
"Биз ухлаётганимизда портлаш бизни уйғотиб юборди," деди Анас Солиҳ. "Қўшниларимизнинг уйи бомбаланди, бизники эса қаттиқ шикастланди.
"Биз зўрға қочиб қутулдик. Барча қўшниларимиз ҳалок бўлди."
Бошқа бир фаластинлик портлаш "кучли зилзилага ўхшаб кетди" деб айтди.
"Бизникини ҳам қўшиб ҳисобласак, барча уйлар йўқ бўлиб кетди. Биз вайроналар остидан чиқиб келдик ва Худога шукр тирик қолдик," деди у.