Бу бўйича Президент фармони қаьбул қилинди.
Унга кўра, 15-майдан бошлаб Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ушбу реестрга тушиш хавфи бўлган оилалар 🔴“қизил”, 🟡“сариқ” ва 🟢“яшил” тоифаларга тақсимланади ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари уларнинг тоифасига қараб кўрсатилади.
🔴 “Қизил” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан (669 минг сўм) кам бўлган ва қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган оилалар киритилади:
▪️ аъзоларининг камида 1 нафари соғлиғининг ҳолатига кўра меҳнат қилиш имкониятига эга бўлмаган;
▪️ парваришга муҳтож аъзоси, шу жумладан, ногиронлиги мавжуд фарзанди бўлган;
▪️ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ёхуд ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсдан иборат бўлган;
▪️ боқувчисини йўқотган ёки боқувчиси жазони ижро этиш муассасасида бўлган оила.
🟡 “Сариқ” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган ҳамда аъзолари соғлиғи ҳолатига кўра меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган оилалар киритилади.
🟢 “Яшил” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,5 бараваригача (669 минг сўмдан 1 млн 3 минг 500 сўмгача) бўлган ва қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган оилалар киритилади:
▪️ оила “қизил” ёки “сариқ” тоифадан чиқарилган бўлса;
▪️ оиланинг Камбағал оилалар реестрига киритилиши эҳтимоли юқори бўлса.