Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Tesla Шанхайда энергия сақлаш мегафабрикасини ишга туширади

Tesla Шанхайда энергия сақлаш мегафабрикасини ишга туширади

Американинг автомобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси келгуси ҳафтада Хитойнинг энг йирик мегаполисида Megapack энергия сақлаш аккумуляторларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Синьхуа агентлигининг хабар беришича, дастлабки босқичда ушбу мегазаводнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми умумий электр қуввати тахминан 40 ГВт/соат бўлган 10 минг дона Megapack энергия сақлаш мосламасини ташкил этади.

Заводнинг майдони тахминан 200 минг квадрат метрни ташкил қилади. Шарқий Хитойнинг Шанхай шаҳридаги ушбу мегафабрика қурилиши ўтган йил охирида якунланган эди. 2024 йил май ойида ишга тушириш маросимидан сўнг лойиҳани якунлаш учун бор-йўғи етти ой вақт кетди. Синов амалиёти ўтган ой бошланган.

Эслатиб ўтамиз, мегафабрика Америка ишлаб чиқарувчиси Tesla томонидан энергия сақлаш мосламаларини ишлаб чиқариш учун АҚШдан ташқарида қурилган биринчи турдаги заводдир. 2019 йилдан бери Шанхайда Tesla электромобилларини ишлаб чиқариш заводи ишламоқда, унга 50 миллиард юандан ортиқ сармоя киритилди.

Киритилди: 16:15 06.02.2025. Ўқилди: 1028 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!