Бугун 25 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ марказий разведка бошқармаси CОВИД-19 вируси Ухан лабораториясидан сизиб чиққан деган версияни афзал кўради

АҚШ марказий разведка бошқармаси CОВИД-19 вируси Ухан лабораториясидан сизиб чиққан деган версияни афзал кўради

АҚШ марказий разведка бошқармаси (CIA) COVID -19 пандемияси вируснинг Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораториядан сизиб чиқиши натижасида бошланган деган версияни афзал кўради.

Бу ҳақда “The New York Times” газетаси маълум қилди, деб ёзади “Репорт”.

Бундан олдин бир неча йил давомида Марказий разведка бошқармаси вирус табиий равишда ҳайвонлардан одамларга ўтганми ёки лабораториядан сизиб чиққанми ёки йўқлигини билиш учун етарли маълумотга эга эмаслигини айтган.

"The New York Times" манбаларига кўра, агентлик позициясининг ўзгариши янги разведка маълумотларини қўлга киритишга эмас, балки аллақачон мавжуд бўлган маълумотларни синчиклаб ўрганишга асосланган. Ушбу таҳлил АҚШнинг собиқ президенти Жозеф Байден бошқаруви даврида бошланган ва унинг натижалари Марказий разведка бошқармасининг янги директори Жон Ретклифф қарори билан эълон қилинган.

Киритилди: 23:12 26.01.2025. Ўқилди: 1103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!