Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Америкаликлар ўз президентига қарши суд даъвоси очмоқда

Америкаликлар ўз президентига қарши суд даъвоси очмоқда

Bloomberg хабар беришича, АҚШнинг янги президенти Доналд Трамп ва унинг маъмурияти инаугурациядан кейинги биринчи куннинг ўзидаёқ бир нечта суд даъволарига жавобгар сифатида тортилди.

20 январь куни кечқурун сўнгги даъвони 37 та федерал агентлик ва департамент ходимларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи Ғазначилик ходимлари миллий касаба уюшмаси (National Treasury Employees Union) тақдим этди. Ушбу даъво Трамп имзолашга улгурган юқори лавозимдаги федерал хизматчиларни ишдан бўшатиш тартибини соддалаштирадиган фармон билан боғлиқ. Ишни Вашингтон федерал суди кўриб чиқади.

Даъвогарларнинг таъкидлашича, президентнинг ҳаракатлари қонун чиқарувчиларнинг мақсадларига зид, чунки АҚШ Конгресси федерал кадрлар ходимлари учун "тегишли ҳуқуқий жараён ҳуқуқи"ни ўрнатган.

"Ушбу фармон фуқаролик хизматини жиддий равишда ўзгартириб, шикоят қилиш ҳуқуқисиз ишдан бўшатилиши мумкин бўлган алоҳида ходимларнинг янги тоифасини яратади," - дейилади Bloomberg келтирган даъво аризасидан олинган кўчирмада.

Яна бир даъво Америка фуқаролик эркинликлари иттифоқи, NAACP Ҳуқуқий мудофаа ва таълим жамғармаси, Демократия ҳимоячилари давлат жамғармаси ва Осиё ҳуқуқий кенгаши томонидан муҳожирларни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар номидан берилган. Ташкилотлар Трампнинг туғилганлик ҳуқуқи асосида АҚШ фуқаролигини беришни чекловчи фармони устидан шикоят қилишди. Ҳужжатга кўра, АҚШда вақтинча ёки ноқонуний равишда бўлган муҳожирларнинг фарзандлари энди бу ҳуқуққа эга бўлмайдилар.

Киритилди: 20:24 22.01.2025. Ўқилди: 1339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!