Еврокомиссия раҳбари COVID-19 пандемияси даврида Pfizer компаниясидан 35 миллиард евро эвазига 1,8 миллиард доза вакцина харид қилишда қонунбузарликларда йўл қўйишда айбланган эди.
Белгиядаги суд даъво бўйича терговни давом эттирмаслик ҳақида қарор қабул қилди. Иш бўйича бошқа чоралар кўрилмайди. Суд ишни ёпиш сабабларни очиқламаган, аммо қарор қатъий эканлигини таъкидлаган.