Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп ваъдаларидан бирини бажаришга киришоқда

Трамп ваъдаларидан бирини бажаришга киришоқда

АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп ўз жамоасига 20 январда бўлиб ўтадиган инаугурациядан кейин дастлабки кунларда Россия раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилишни ташкиллаштириш кўрсатмасини бергани ҳақида CNN манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

"Трамп ўз ёрдамчиларига қасамёд қилганидан кейинги кунларда Россия президенти Владимир Путин билан телефон алоқасини ўрнатишни топширди," - дейилади хабарда.

Телерадиокомпания маълумотларига кўра, суҳбатнинг асосий мақсадларидан бири Украинадаги можарони бартараф этиш учун "келгуси ойларда шахсан учрашувни муҳокама қилиш" бўлади.

Трамп 7 январь куни Украина муаммосини ҳал қилиш сайловолди кампанияси пайтида белгиланган 24 соатлик муддатдан кўпроқ вақт олиши мумкинлигини истисно қилмади.Трамп инаугурациядан кейин олти ой ичида Путин билан Украина инқирози бўйича музокаралар ўтказиш режасини эълон қилди. АҚШ президентининг Украинадаги махсус вакили Кейт Келлогг 100 кунлик муддатни бажаришни хоҳлашини айтди.

Киритилди: 22:36 20.01.2025. Ўқилди: 1515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!