Саудия Арабистонида эрининг рухсатисиз телефонини тинтув қилган хотин қамоқ ва катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда Gulf News нашри хабар берди.
Хабарга кўра, адвокат Рим Иброҳимнинг айтишича, агар аёл эрининг телефонини яширинча тинтув қилса, унинг қилмиши бировнинг суҳбатини тинглаш ва қонун бузилиши ҳисобланади. Бунда эр хотинининг устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Агар аёл айбдор деб топилса, хотин бир йилгача қамоқ жазоси ва кибержиноятларга қарши қонун бўйича максимал 500 000 СР ( $133,209.22) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Бироқ, бошқа бир ҳуқуқшуноснинг айтишича, турмуш ўртоқлар ўртасидаги муносабатларни тўғри ёки нотўғри деб баҳолаш қийин. Агар хотин эрининг телефонининг PIN рақамини билса, унинг телефонга кириши қонунийдир ва ҳатто қидирув мақсадида бўлса ҳам жиноят эмас, дея келтирилади хабарда