Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари маълум қилди.
Қўлга олинганлар орасида меҳмонхона эгаси, сантехник ва сифатсиз иситиш жиҳозларини сотган икки киши бор.
Маълум бўлишича, 2024 йил 20 октябр куни иситиш қозонидан ис гази сизиб чиққан. Бунинг оқибатида Россия фуқаролари – 47 ёшли Инесса Паперная ва 45 ёшли Максим Радченко, шунингдек, ўзбекистонлик 48 ёшли Хушнуд Удеков ис газидан заҳарланиб, вафот этган. Суд-тиббий экспертизасининг тегишли хулосаларида уларнинг ўлими ис гази ва водород сулфид газларидан ўткир заҳарланиш оқибатида нафас етишмовчилигидан рўй бергани қайд этилган.
РИА Новостининг ёзишича, иситиш қозони эскиргани ва уни ўрнатишда зарур қисмлар чиқариб ташлангани аниқланган. Оқибатда газ сизиб чиқиб, меҳмонларнинг ўлимига сабаб бўлган.