Бугун 11 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россияда хорижликлар содир этган жиноятлар сони камайган

Россияда хорижликлар содир этган жиноятлар сони камайган

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Миграция масалалари бош бошқармаси маълумотига кўра, 2024-йил якунлари бўйича чет эл фуқаролари томонидан содир этилган жиноятлар сони 3,8 фоизга қисқарди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Чет эл фуқаролари содир этган жиноятларнинг умумий сони 0,9 фоизга, улар орасидаги оғир ва ўта оғир жиноятлар сони 2,2 фоизга пасайган.

Чет эл фуқаролари орасида айниқса талончилик босқинлари (27 фоизга), талончилик(25,8 фоизга), наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятлар ( 12,3 фоизга; – қасддан оғир тан жароҳати етказиш ҳолатлари(12,5 фоизга), қотилликлар ва қотилликка уриниш ҳолатлари(6,7 фоизга) сезиларли даража камайган.

Шунингдек, чет эл фуқаролари томонидан содир этилган ўғриликлар сони 9,2 фоизга қисқарган.

Маълумот учун, 2025 йил 1 январдан Россияга визасиз келган чет эл фуқароларининг мамлакатда қолиш муддати бир йилда 90 кундан ошмаслиги керак.

Киритилди: 17:52 10.01.2025. Ўқилди: 379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!