Бугун 20 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Путин Сурияга Ислом халифалигини олдини олиш учун киргани ошкор бўлди

Путин Сурияга Ислом халифалигини олдини олиш учун киргани ошкор бўлди

Россия президенти Владимир Путин «Россия Сурияда умумий мақсадларига эришди», деди.

«Россия Суриядаги мақсадига эришди - Ислом халифалиги ташкил этилишига йўл қўймади,» - деди у ва «Сурияда бўлаётган воқеаларни Россиянинг мағлубияти деб ҳисобламаслигини» қўшимча қилди.

«Бизда Сурияда қўшин йўқ эди, у ерда фақат иккита базамиз бор эди. Сурия армияси ва унинг иттифоқчилари жангариларга қаршилик кўрсатмади,» - деди Россия президенти.

Путин, шунингдек, Суриянинг собиқ президенти Башар Асад билан у Москвага келганидан кейин ҳали учрашмаганини, лекин «у билан гаплашишни режалаштираётганини» айтди: «Мен президент Асад билан у Москвага келганидан кейин ҳали учрашганим йўқ. Лекин мен буни амалга оширишни режалаштиряпман.»

Киритилди: 22:24 19.12.2024. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!