«Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» раҳбари Сурияда қизлар таълим олиши ва ҳуқуқшунослардан иборат қўмита янги конституцияни ишлаб чиқишини айтди.
«Қарор қабул қилиш уларнинг вазифаси. Ҳар қандай ҳукмдор ёки президент қонунга бўйсуниши шарт», деди у.
Ал-Жулонийга кўра, Сурия урушдан чарчаган ва қўшнилари ёки Ғарб учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди.