Вьетнам пойтахти Ханой шаҳридаги караоке-барда содир бўлган ёнғин оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб Reuters хабар берди, деб ёзади Report.az.
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар бинодан етти кишини қутқариб, улардан икки нафарини шифохонага етказган.
Вьетнам жамоат хавфсизлиги вазирлигининг хабар беришича, бир киши “ўт қўйганликда” гумонланиб ҳибсга олинган.
Маълумотларга кўра, у муассаса ходимлари билан жанжалдан кейин бинонинг биринчи қаватига бензин қуйиб, уни ёқиб юборган.
Тегишли бўлинмалар ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқламоқда, дейилади хабарда.