Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Грузия мухолифат партиялари офисларида тинтув ўтказилди

A A A
Грузия мухолифат партиялари офисларида тинтув ўтказилди

Грузия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кеча 6 кишининг уйида, ҳамда мухолиф "Дроа" ва "Гирчи" партиялари идораларида, "Жиутебий" ва "Бирлашган Миллий Ҳаракат" идорасида тинтувлар ўтказди.

Тинтув натижасида ушбу манзиллардан шлемлар, противогазлар, кўп миқдорда пиротехника воситалари, турли электрон қурилмалар, компьютер техникаси, “Молотов коктейллари”, бўёқлар, экспертиза ўтказиш белгиланган ҳар хил эритмалар топилди.

“Полиция норозилик намойишларда зўравонлик уюштирган 7 кишини қўлга қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят иши очилган. Қонунда ушбу жиноят учун 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган”, - деди криминал полиция директори Теймураз Купатадзе.

Киритилди: 17:12 05.12.2024. Ўқилди: 1193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!