Маълумотларга кўра, яқинда пайдо бўлган 6-синфдан катта ўқувчи қизларга умумий асосда таълим олиш тақиқланиши ҳақидаги миш-мишларни ОАВга “Толибон” билан алоқадор сиёсатшунос Руҳоллоҳ Хотак тасдиқлаган.

Унинг сўзларига кўра, бу қарор ҳаракат раҳбарияти томонидан ўтган кун қабул қилинган, бироқ Қатар пойтахти Доҳада аёллар ҳуқуқлари мавзуси кўтарилган 3-конференцияга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
47 та хусусий мактаб мустақил равишда тегишли сўров юбориб, рухсат олган. Таълим вазирлиги мактабларда эркак ўқитувчилари бўлмаган аёллар учун муносиб шароит яратилганига ишонч ҳосил қилди, дейилади хабарда.
Сиёсатшунос мазкур қарор нима учун 47 та мактаб учун қабул қилинганлигини тушунтира олмаган, аммо ушбу мезонлар Таълим вазирлиги томонидан устувор деб тан олинса ва мактаблар томонидан амалга оширилса, бошқа ҳолларда рухсат берилишини айтган.
Афғонистонда 6-синфдан ошган (12 ёшга тўлган) қизларнинг мактабга боришига тақиқ тахминан уч йилдан бери амалда.