Россия Федерал хавфсизлик хизмати бошқарувининг кенгайтирилган йиғилишида Владимир Путин идора ходимларини Украина қўпорувчилик ва разведка гуруҳларига қўшилган хоинларни унутмасликка чақирди.
Россия раҳбари бу жиноятчиларни номма-ном топиб, даъво муддатисиз жазолаш зарурлигини таъкидлади.
"Бизнинг тарихимизда ҳамиша шундай бўлган, хоинларнинг исм-шарифларини аниқлаш ва қаерда ва қачон бўлишидан қатъий назар, уларнинг жиноятлари даъво муддатисиз жазоланади", - деди Россия президенти.