Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Мексикадаги «Отис» тўфони қурбонлари сони 50 кишига етди

A A A
Мексикадаги «Отис» тўфони қурбонлари сони 50 кишига етди

Мексиканинг Герреро штатига ёпирилган «Отис» тўфони қурбонлари сони 50 кишига етди, яна 36 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Герреро штати губернатори Эвелин Салгадо маълум қилди.

Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор ҳам қидирув-қутқарув ишлари узлуксиз давом этаётганини таъкидлади.

Давлат раҳбари табиий офат зонасига бориш ниятини билдирди.

Лопес Обрадор ҳукумат маҳаллий ҳокимият органлари билан яқин алоқада эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Тинч океанида юзага келган «Отис» тўфони 25 октябр куни Мексикага яқинлашди. У Мексиканинг жанубий қирғоқларига ёпирилган пайтда Саффир-Симпсон шкаласи бўйича бешинчи тоифага чиққан.

Тўфон туфайли ўн минглаб аҳоли уйларига зарар етган.

Тўфоннинг эҳтимолий оқибатларини бартараф этиш учун ҳудудга 17 минг ҳарбий ва полициячи сафарбар этилган.

Киритилди: 21:45 30.10.2023. Ўқилди: 1423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!