Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Молдовада Россиянинг 22 та сайти блокланди

A A A
Молдовада Россиянинг 22 та сайти блокланди

Молдова провайдерлари ВГТРК, RT ва бошқа бир қатор давлат оммавий ахборот воситаларининг веб-сайтларини «дарҳол блоклаш» буйруғини олди.

Молдова Хавфсизлик ва ахборот хизмати (ХАХ) Россия оммавий ахборот воситаларининг 22 интернет сайтига киришни чеклашга қарор қилди.

ХАХ киришни тўсиб қўйишга сабаб «ҳарбий можарода бўлган ва тажовузкор давлат сифатида тан олинган мамлакатнинг давлат органларидан чиққан» маълумотларнинг ушбу манбалар томонидан тарқатилиши эканини таъкидлади.

Идора аллақачон Молдова провайдерларига ВГТРК, НТВ, RT, Биринчи канал, ТВЦ, Рен-ТВ ва Россиянинг бошқа бир қатор давлат оммавий ахборот воситалари веб-сайтларини «дарҳол блоклаш» тўғрисида буйруқ юборган.

2023 йилнинг баҳорида Молдовада Sputnik агентлигининг 5 та веб-сайтига кириш тақиқланганди. У нотўғри маълумот тарқатишда айбланган.

Киритилди: 00:06 26.10.2023. Ўқилди: 1762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!