Тиббиёт муассасаларида муқобил энергия манбалари ва қувват тежовчи воситалардан кенг фойдаланилмоқда.
🏥 Жумладан, ҳозирга келиб мамлакатимиздаги деярли барча даволаш-профилактика муассасалари LED-чироқлар билан таъминланган.
🔋 Бунинг натижасида битта чўғланма лампани замонавий LED-ёриткичга алмаштириш орқали ойига 22,4 кВт•с, йилига эса 271,5 кВт•с энергия тежалмоқда.
❗️Маълумот учун, 2015 йилдан Ўзбекистон ҳудудига қуввати 40 Втдан ортиқ бўлган чўғланма лампаларини олиб кириш, 2016 йилнинг 1 июлидан эса бундай лампаларни ишлаб чиқариш ҳамда 2017 йил 1 январдан уларни сотиш тақиқланган.
Юқоридаги инфографикада LED-лампалар нима сабабдан тез оммалашиб бораётгани акс эттирилган.