Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ёшлар ишлари агентлиги эндиликда волонтёрлик фаолияти соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланди

A A A
Ёшлар ишлари агентлиги эндиликда волонтёрлик фаолияти соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–863-сон, 18.08.2023-й.) билан “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

🔰 Агентлик, жумладан:

▫️соҳада давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
▫️норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
▫️қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

➡️ Қонун билан Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

❕Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш бўйича ваколатлар берилди.

Киритилди: 13:33 21.08.2023. Ўқилди: 1233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!