1-синфга борадиган ўқувчилар учун “Президент совғаси” жамланмасини мактабларга етказиб бериш бошланди.
Бу йил 1-синфга чиқиши режалаштирилган 732 960 нафар болалар учун “Президент совғаси" хариди амалга оширилиб, туман бўлимлари орқали ҳудудларга етказилмоқда.
1- синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд:
✔️ Ўқувчи сумкаси
✔️ 12 дона дафтар
✔️ Расм дафтари
✔️ Акварел бўёқлари
✔️ Рангли қоғоз
✔️ Қаламдон
✔️ Шарикли ручка
✔️ Рангли қалам
✔️ 2 дона оддий қалам
✔️ Пластилин
✔️ Елим
✔️ 2 дона ўчирғич
❗️“Президент совғаси” жорий йилнинг 25-августига қадар Вазирликнинг adm.maktab.uz электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда умумтаълим мактабларига етказилади.