Жиддадаги йиғилиш иштирокчилари Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлади, деб ёзади The Financial Times. Нашр манбаларининг қайд этишича, бундай маслаҳатлашувларда илк бор иштирок этган Хитой келишув масаласида конструктив позицияни намойиш этган.
Яна бир европалик дипломатнинг қўшимча қилишича, Хитой навбатдаги шундай учрашувда иштирок этишга тайёрлигини билдирган. Франциянинг Le Point ҳафталик нашри аввалроқ хабар берганидек, маслаҳатлашувлар иштирокчилари навбатдаги конференцияни ҳам Глобал жанубдаги мамлакатда ўтказишга қарор қилишди.
Жиддадаги маслаҳатлашувларни шарҳлар экан, Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бурбок Бразилия, Хитой ёки Жанубий Африкада Украинада содир бўлаётган воқеаларга қараш Европаникидан фарқ қилишини тан олди.