Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ғарбий Африка давлатлари Нигерга бостириб киришга тайёрланмоқда

A A A
Ғарбий Африка давлатлари Нигерга бостириб киришга тайёрланмоқда

Ғарбий Африка мамлакатлари иқтисодий ҳамжамиятига аъзо давлатлар қуролли кучлари қўмондонлари махсус тавсияни маъқуллади.

"Унда мумкин бўлган аралашувнинг барча элементлари, шу жумладан, буни амалга ошириш учун зарур бўлган ресурслар ҳамда қўшинларни қандай ва қачон жойлаштирилиши" мавжуд", — деб таъкидлади ECОWАS'нинг сиёсий, тинчлик ва хавфсизлик комиссари RFI'га.

"ECOWAS давлат раҳбарлари ушбу тавсия асосида кейинги ҳаракатлар тўғрисида қарор қабул қилиш ниятида", — дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ Нигерия президенти Сенатни Нигерга қуролли бостириб киришни маъқуллашга чақирган эди.

Айни пайтда, ECOWAS давлатлари томонидан Нигердаги исёчиларга берилган қонуний ҳокимиятни тиклаш ҳақидаги ултиматуми муддати тугамоқда.

Нигерда ҳокимиятни эгаллаб олган ҳарбий хунта қўшни давлатлар таҳдидлари фонида қуролли кучларда асосий ўзгаришларни амалга оширди.

Киритилди: 10:52 06.08.2023. Ўқилди: 1755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!