Тошкент вилояти прокурори Шавкатжон Раҳимов лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Kun.uz манбалари хабар берди. Истеъфо сабаби маълум эмас.
Манбаларга кўра, ўтган ҳафтада – 26 июл куни Раҳимовнинг биринчи ўринбосари Абдулҳамид Комилов ҳам лавозимидан бўшатилган.
Шавкатжон Раҳимов Тошкент вилояти прокурори лавозимига 2022 йилнинг сентябр ойи охирида тайинланган эди. Бунгача у бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлаган.