Малдив ороллари ташқи ишлар вазири Абдулла Шаҳид Мале ШҲТга кириш масаласини ўрганиш ниятида эканини айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Ташқи ишлар вазири орол давлати жорий йилда мулоқот бўйича ҳамкорга айланганини қўшимча қилди.
«Мулоқот бўйича ҳамкор сифатида биз ўзаро алоқани бошлаймиз ва воқеалар ривожи билан биз бу масала бўйича қарор қабул қиламиз», деди у.
Эслатиб ўтамиз, Малдив ороллари 1965 йил июл ойида Буюк Британиядан мустақилликка эришган. Иқтисодиётнинг асосий тармоғи туристларга хизмат кўрсатиш бўлиб, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 28% ни ташкил этади.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) маълумотларига кўра, 2023-йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 14,5 миллиард долларни ташкил этади.