Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда Буюк Британия таълим дастури асосидаги халқаро мактаб очилади

A A A
Ўзбекистонда Буюк Британия таълим дастури асосидаги халқаро мактаб очилади

Президентнинг аграр соҳага оид янги қарорига кўра, Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ҳузурида Буюк Британия таълим тизими асосида ихтисослашган Халқаро мактаб ташкил этилади. Мактабга қабул 2023/2024-ўқув йилидан 1-синф ва 5-синф учун бўлади.

Халқаро мактаб юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил нодавлат умумтаълим муассасаси ҳисобланади.

Мактаб фаолиятини ташкил этишга кетадиган харажатларга: қурилиш, ўқув анжомлари, лаборотория жиҳозлари ва анжомларга Жаҳон банкининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизасия қилиш" лойиҳаси доирасидаги маблағлари ажратилади.

Киритилди: 20:48 12.07.2023. Ўқилди: 1758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!