Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"ПСЖ" юлдузига Саудияда катта маош ваъда қилинган

A A A
"ПСЖ" юлдузига Саудияда катта маош ваъда қилинган

Журналист Николо Скира хабарига кўра, "Ал-Ҳилол" "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Марко Верратти билан шартнома имзолаш бўйича музокараларга киришган.

Саудия Арабистони клуби 30 ёшли италиялик футболчига йилига 25 миллион евро маош билан 2026 йилгача шартнома таклиф қилди.

Верратти "ПСЖ"да 2012 йилнинг июлидан бери тўп тепади. 2022/23 йилги мавсумда футболчи парижликлар сафида барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушди.

20 июнь куни француз клуби футболчини камида 80 миллион еврога сотишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.

Киритилди: 15:46 28.06.2023. Ўқилди: 1949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!