Украина президенти Владимир Зеленский Африка давлатларининг тинчликпарварлик миссиясини қабул қилишга ва уларнинг таклифларини тинглашга тайёр.
Бу ҳақда Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоров маълум қилди.
Никифоровнинг қўшимча қилишича, Зеленский миссияни Украина “тинчлик формуласи”ни амалга оширишга қўшилишга таклиф қилади.
Жанубий Африка Республикаси Халқаро алоқалар ва ҳамкорлик департаменти бош директори Зане Дангорнинг айтишича, июнь ойи бошида Африка давлатларининг тинчликпарвар миссияси Украина инқирозини ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилиш учун Москва ва Киевга ташриф буюриши режалаштирилган.