Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳиндистонда олти инсон томоқларини варрак иплари кесиб ташлаши оқибатида ҳалок бўлди

A A A
Ҳиндистонда олти инсон томоқларини варрак иплари кесиб ташлаши оқибатида ҳалок бўлди

Ҳиндистонда олтита инсон халқаро варраклар фестивали чоғида томоқларини варрак иплари кесиб ташлаши оқибатида ҳалок бўлди, деб ёзмоқда CNA.

Ҳодисалар Гужарат штатида содир бўлган. Манбага кўра, баъзи дам олувчилар ўз варраклари учун шиша билан қопланган ўткир тутқичлардан фойдаланган. Натижада бир неча фуқаролар уларга ўралашиб қолган.

Қурбонларнинг энг кичиги отаси билан велосипедда кетаётганда бўйнини варрак ипи билан кесиб олган икки ёшли қизча эди. Шунга ўхшаш вазият етти ёшли болада, шунингдек, учта катта ёшли эркак билан содир бўлган. Бахтсиз ҳодисанинг олтинчи қурбони онаси билан уйга кетаётган ёш қиз эди.

Қайд этилишича, ўткир иплар туфайли одамлардан ташқари, юзлаб қушлар ва ҳайвонлар ҳам жабрланган.

Киритилди: 09:30 19.01.2023. Ўқилди: 4297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!