Бугун 29 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Греция Туркияга қарши режаларидан воз кечиши керак — Эрдоған

A A A
Греция Туркияга қарши режаларидан воз кечиши керак — Эрдоған

Греция Туркиянинг Эгей денгизидаги ҳуқуқ ва манфаатларига тажовуз қилишга уринишни бас қилиши керак. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған айтиб ўтди, деб ёзади Aнадолу агентлиги.

У Греция ОAВларининг Туркиянинг “Тайфун” ракеталари таҳдиди ҳақидаги хабарларига изоҳ берди. Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Aнқара “Aфинага ракеталар билан зарба бериш” мақсадида эмас.

“Ўзаро қадамлар фақат Туркия манфаатларига таҳдид бўлган тақдирдагина қўлланилиши мумкин”, деди у. Шу билан бирга, Ражаб Тоййиб Эрдоған сўнгги синовлар давомида ушбу модификациядаги ракеталар 561 километр масофадаги нишонга аниқ зарба берганини таъкидлади.

Aввалроқ Туркия президенти агар “хотиржам бўлмаса” ва қурол-яроғ арсеналини кенгайтириш йўналишини ўзгартирмаса, Aфинага Туркиянинг “Тайфун” қисқа масофали баллистик ракеталарини юбориши мумкинлигини очиқчасига маълум қилганди.

Киритилди: 01:39 08.01.2023. Ўқилди: 2946 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!