АҚШда рўйхатдан ўтган Kraken криптобиржаси ўз платформасига Россиядан келган мижозларга киришни чеклади, дея хабар беради Cointelegraph.
Нашрнинг ёзишича, 19-октябрда компания Европа Иттифоқи санкциялари туфайли россиялик фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишни тўхтатишга мажбур бўлгани ҳақида мижозларни хабардор қилган.
Чекланган мижозларга “сўров бўйича” ўз ҳисобварақларидан пул маблағларини ечиб олишлари кафолатланган. Шу билан бирга, компания крипто биржасидан маблағларни олиш учун вақт чегараси бор ёки йўқлигини аниқламади.