Бугун 10 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Пойтахтимизда 134 та оилавий корхона янги ташкил этилди

A A A
Пойтахтимизда 134 та оилавий корхона янги ташкил этилди

Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган ҳамда янги ташкил этилаётган корхона ва ташкилотлар сони йилдан-йилга сезиларли равишда ошиб бормоқда.

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси маълумотига кўра, рўйхатдан ўтган оилавий корхоналар сони 2022 йилнинг 1 апрел ҳолатига кўра 3 752 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104 тага ёки 2,9 фоизга ошганлигини кўриш мумкин.

Фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 3 552 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 118 тага ёки 3,5 фоизга ошганлиган. Фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналарнинг туманлар кесимидаги сони 2022 - йил 1 - апрел ҳолатига кўра, энг кўпи Олмазор туманида 493 тани ташкил этди. Энг ками 108 та билан Бектемир туманида.

Шуни алоҳида айтиш лозимки, 2022 - йилнинг январ - март ойиларида янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони 134 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 тага ёки 6,3 фоизга камайганини кўриш мумкин.

Феруза Хужаева,

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси

Ахборот хизмати ходими

Киритилди: 11:49 12.05.2022. Ўқилди: 1917 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!