Малайзиянинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ҳожи Аҳмад Раҳмон Амирхон Муттаки билан учрашувда маълум қилганидек, 23 февраль куни унинг ҳукумати юборган гуманитар юк Кобулга етиб келади.
Бундан ташқари, Малайзия Афғонистон пойтахтида гуманитар ёрдам ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари билан шуғулланадиган ваколатхонасини очади.
Толибон, Қатар билан бўлгани каби, Малайзия афғон доривор ўтлари ва қуритилган мевалар учун савдо бозорини таъминлашига умид қилмоқда.