Шунингдек, 05 ва 06 ноябрь кунлари Чилонзор туманининг 6-мавзе ҳудудига қарашли 5357-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида, тумандаги “ОИТС” марказида соат 10:00 дан 17:00 қадар электр энергияси вақтинча узилиш бўлади.
Хонқа тумани «Катта куч» маҳалласида яшовчи уч йигит темирдан ясалган ҳавозани кўтарган вақтида тепадан электр сими ўтганини бир зумга унутган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.
Ҳолат юзасидан суриштирувни прокуратура идоралари олиб бормоқда.
Ижтимоий тармоқларда Урганч тумани 2-сонли боғчада тарбиячисининг болаларни калтаклагани акс этган видео тарқалган эди. Унда тарбиячи С.С.нинг болаларни чизғич билан уриши, қаттиқ чимчилаши, шунингдек, болаларга овқат бермасдан, соатлаб телефонда гаплашиб ўтириши акс этган.
22 октябрь куни Хоразмда 4 кишидан иборат бутун бошли оила эҳтиётсизлик оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотларни тақдим этди.
Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилганда, хонадондаги иситиш қозони дудбуронининг (мўриси) ичига ёз пайтида қушлар ин қургани, дудбурон хас-хашак ва қушларнинг пати билан тўлиб қолгани ва тортиш кучини йўқотганлиги сабаб бўлган.
Табиий газнинг чала ёниши оқибатида ис гази ҳосил бўлиши ҳамда унинг уй ичига тўпланиши фуқароларнинг ўлимига олиб келган.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 2019 йил 21 октябрь куни Омбудсман томонидан тузилган мониторинг гуруҳи суд қарорига кўра 2019 йил 26 сентябрда Хоразм вилоятининг психоневрологик диспансерига даволаш учун жойлаштирилган фуқаро Нафосат Оллашукурова билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов Хоразм вилоятида оммавий заҳарланиш юзасидан баёнот берди.
2019 йил 18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судида судланувчи Махмуд Раджапов (1963 йилда Хоразм вилоятининг Гурлан туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, маълумоти – олий, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Ўзбекларда пули кўп одамнинг исмига "бой" қўшиб айтиш одати бор. Бу ўша одамга нисбатан ҳурматни билдиради.