Бугун 2 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хоразмдан чиққан Аҳмадбой

A A A
Хоразмдан чиққан Аҳмадбой

 Ўзбекларда пули кўп одамнинг исмига "бой" қўшиб айтиш одати бор. Бу ўша одамга нисбатан ҳурматни билдиради.

Эсингизда бўлса, сентябрда "Шарқона лотто" лотереясидан хоразмлик Аҳмаджон Жуманиёзов 2,5 миллиард сўмлик жекпотни ютиб олган эди.

Каналимиз бу омадли инсон билан боғланиб, ҳақиқатда шу пулларни олгани, неча киши ўйнагани, "заправка"да ишлагани, келажакдаги режалари билан қизиқди. Аҳмадбойнинг айтишича, улар лотереяни 3 киши пул тўплаб ўйнашган (аввал 5 киши деб бергандик).

— Ютуқ пулини Халқ банки 100 фоиз тўлаб берди. Биз 3 киши бўлишиб олдик. Ўзбек болам дейди-ку, энди фарзандларга уй-жой қиламиз, — деди Аҳмаджон Жуманиёзов.

Ютуқ соҳибининг айтишича, у ҳалиям "заправка"да ишламоқда ва ишидан кетмоқчи эмас. "Менга ишим ёқади, бошқа иш керакмас, бошимни қотириб, нима қиламан", деди у.

Биз ҳам Аҳмадбойга пулларни яхши кунларда ишлатишини, оиласига барака олиб келишини тилаймиз.

Киритилди: 14:14 18.10.2019. Ўқилди: 5034 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!