Қўшма Штатлар Хитойнинг Британиянинг «Би-би-си» телевидениесига қўйган тақиқини қоралади. Бу ҳақда Давлат департаменти вакили Нед Прайс брифинг пайтида айтиб ўтди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари Хитойда коронавирус тарқалиши 2019 йил декабридан, мамлакат расмийлари буни расман эълон қилганидан олдин бошланган бўлиши мумкинлигини тан олишди. Бу ҳақда Wall Street Journal ЖССТ мутахассисларига таяниб хабар берди.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин AҚШ президенти Жо Байден билан суҳбатда икки давлатнинг тўқнашувини дунё учун офат деб атади. Унинг сўзларидан Хитой Марказий телевидениеси иқтибос келтирди, деб хабар беради РИA Новости.
Эмбарекнинг қўшимча қилишича, ЖССТ мутахассислари Уханда ўтказган текширувда янги маълумотлар аниқланган, аммо улар "Covid-19" эпидемиясининг манзарасини тубдан ўзгартирмаган.
Кўршапалаклар коронавирусни Хитойнинг Ухан шаҳридаги бозорга олиб келиши мумкин эмасди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари ўз миссиялари давомида шундай хулосага келишди.
Сўнгги йилларда Хитойдаги кўплаб жуфтликлар соғлиқни сақлаш, таълим ва уй-жой нархининг кўтарилиши сабабли фарзанд кўришни хоҳламай қолмоқда.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ХХ асрнинг бошидан бери Юньнань шаҳрида фақат 40 хил турдаги кўршапалаклар пайдо бўлди ва улар ўзлари билан билан бирга юзга яқин коронавирусни олиб келишди.
Уйғурлар учун "қайта тарбиялаш лагерлари" деб номланган хитой лагерларида аёллар видеокузатув бўлмаган камераларда мунтазам равишда зўрланади ва қийноққа солинади. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
Хитой қонунчилик талабларига асосан 3 февралдан бошлаб ушбу корхоналардан импорт декларациясини қабул қилиш 4 ҳафтага тўхтатилади.
Ant Group молия ва технологик компанияси (Aлибабанинг шўба корхонаси) асосчиси Жек Ма ва хитойлик регуляторлар компанияни молиявий холдинга айлантириш режасини келишиб олдилар, деб ёзади Bloomberg манбаларига асосланиб. Шундай қилиб, Хитой Aлибаба асосчиси билан урушни тугатишга қарор қилди.
Полиция назорат рейдларини бир нечта жойларда, жумладан Пекин, Шанхай ва шарқий Шандун вилоятида амалга оширган.
Хитой самолётлари 23 ва 24 январь кунлари Тайваннинг жануби-ғарбий қисмида ҳаво машғулотларини ўтказдилар ва у ерга 30 га яқин жангчиларни жўнатдилар. Huanqiu.com хабарига кўра, AҚШ Давлат департаменти Пекинни Тайвани қўрқитишда айблаган ва AҚШнинг Тайвани қўллаб-қувватлаши "тош каби мустаҳкам" эканлигига ишонтирган.