Хитой раҳбари Си Цзиньпин AҚШ президенти Жо Байден билан суҳбатда икки давлатнинг тўқнашувини дунё учун офат деб атади. Унинг сўзларидан Хитой Марказий телевидениеси иқтибос келтирди, деб хабар беради РИA Новости.
"Хитой ва AҚШ қарама-қаршилиги икки мамлакат ва бутун дунё учун мутлақо ҳалокатдир", деди Си Цзиньпин. Унга кўра, хитой-америка ҳамкорлиги, аксинча, мамлакатларнинг ўзлари учун ҳам, бошқа барча давлатлар учун ҳам фойдали бўлади.