Қўшма Штатлар Хитойнинг Британиянинг «Би-би-си» телевидениесига қўйган тақиқини қоралади. Бу ҳақда Давлат департаменти вакили Нед Прайс брифинг пайтида айтиб ўтди.
Прайс Хитойнинг ахборот маконини "дунёдаги энг бошқариладиган ва эркинлиги чекланган" деб атади ва Хитой расмийларини ўз халқига интернет ва оммавий ахборот воситаларидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини беришга чақирди. "Хитой оммавий ахборот воситалари ва Интернет платформалари эркинлигини чеклаётгани сабабли, унинг раҳбарияти дезинформацияни тарқатишда чет элдаги оммавий ахборот воситалари учун эркин ва очиқ муҳитдан фойдаланмоқда", - деди Давлат департаменти расмийси.
Хитой Британиянинг «Би-би-си» телеканалининг жума куни кечқурун эфирга узатилишини тақиқлашга қарор қилди. Хитой расмийлари томонидан тарқатилган баёнотда телеканалнинг трансляция сиёсати бузилганлиги, чунки унинг репортажлари ҳақиқат ва холис бўлмаганлиги ва "миллий манфаатлар ва этник бирдамликка путур етказгани" айтилган.
Ундан олдин, Хитой ҳукумати «Би-би-си»нинг Хитойда CОVID-19 пандемиясига қарши кураш ва асосан мусулмон уйғурлар яшайдиган Шинжонда инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши курашиш ҳақидаги хабарларини бир неча бор танқид қилганди.