Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари Хитойда коронавирус тарқалиши 2019 йил декабридан, мамлакат расмийлари буни расман эълон қилганидан олдин бошланган бўлиши мумкинлигини тан олишди. Бу ҳақда Wall Street Journal ЖССТ мутахассисларига таяниб хабар берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотчиларининг фикрига кўра, 2019 йил охирида Ухан шаҳрида биринчи марта коронавирус ташхиси қўйилишидан икки ой олдин Хитойнинг марказий қисмидаги касалхонага СOVID-19 белгиларига ўхшаш аломатлари бор бемор ётқизилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, улар Пекинни вирусни қачон тарқала бошлаганини аниқлаш учун қўшимча текширув ўтказишга рухсат беришга мажбурлашди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Хитой ҳукумати сўнгги бир неча ой ичида ушбу беморларнинг тахминан учдан икки қисмини антитаначаларни аниқлаш учун синовдан ўтказган ва вируснинг "излари" топилмаганлигини айтган. Aммо ЖССТнинг коронавирус келиб чиқишини текширадиган гуруҳ аъзоларининг фикрича, бу вақт ичида антитаначаларнинг миқдори уларни аниқлаш мумкин бўлмаган даражага тушиб кетиши мумкин эди.
"Қўшимча тадқиқотлар ўтказиш керак", деди ЖССТ делегацияси раҳбари Питер Бен Эмбарек.
Гуруҳ аъзолари, Хитойни 2019 йил кузида Ухан шаҳрида жойлашган Хубей провинциясида тўпланган қон намуналарини кенгроқ таҳлил қилиб, вирус қачон айлана бошлаганини аниқлашга чақирганларини айтишди.
Маълумот учун, Хитой коронавирусга чалиниш ҳолатини 2019 йил декабрь ойи бошида расман хабар қилганди.