Кўршапалаклар коронавирусни Хитойнинг Ухан шаҳридаги бозорга олиб келиши мумкин эмасди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари ўз миссиялари давомида шундай хулосага келишди.
Шу билан бирга, инфекциянинг манбаи аниқланмаган.
Ўз навбатида, хитойлик олимлар коронавируснинг Уханга қандай етиб боришини аниқлашнинг иложи йўқлигини айтишди. Уларнинг фикрига кўра, денгиз маҳсулотлари бозорида коронавирус аломатлари бўлгани тасдиқланмаган. Бундан ташқари, мутахассислар Хитой ёввойи табиатида ҳам коронавирусни аниқлай олмадилар.
Шунингдек, CОVID-19 нинг Ухан шаҳрида 2019 йил декабридан олдин тарқалиши ҳақида ҳеч қандай далил йўқ, дея қўшимча қилди Хитой расмийлари.