Ҳиндистоннинг Орисса штатида жодугарликда айбланган бир аёл ва унинг тўрт фарзанди калтаклаб ўлдирилди. ВВС хабарига кўра, ҳодиса юзасидан олти киши ушланган.
Ҳиндистоннинг Nath Bio-Gens компанияси Ўзбекистонда уруғчилик кластерини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Podrobno.uz.
Анъанавий ҳинд никоҳи пайтида меҳмонлардан бири келиннинг оёғига ўқ узди. Аммо шунга қарамасдан, тантана давом этди. Ҳодиса Ҳиндистоннинг пойтахти Янги Деҳли шаҳрида содир бўлди, дея хабар беради “NDTV” нашри.
Президент Шавкат Мирзиёев 17-18 январь кунлари амалий ташриф билан Ҳиндистонда бўлди. Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан музокара ўтказди, “Жўшқин Гужарат” халқаро саммитида иштирок этди.
Бугун, 18 январь куни Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 январь куни Ҳиндистоннинг Гужарат штати Аҳмадобод шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 январь куни “Жўшқин Гужарат – 2019” IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетди.
Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш штатида энг йирик диний байрамлардан бири “Kumbh Mela” бошланди. Бу фестивал ҳар олти йилда бир марта ўтказилади, дейди «news.bigmir.net».
69 ёшли кинорежиссёр Ракеш Рошанда томоқ саратони эрта босқичда аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан «Жўшқин Гужарат – 2019» IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиш учун 2019 йил 17-18 январь кунлари ушбу мамлакатда амалий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар берди.
Самарқандда бўлиб ўтган “Ҳиндистон – Марказий Осиё” суҳбатининг иккинчи сессияси бошида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Сварадж Ҳинистон Афғонистонга ривожланиш учун 3 миллиард долларлик ёрдам кўрсатишини таъкидлади, Sputnik мухбири хабарига асосан.
Уйдан қочиб яширинча турмушга чиққан 16 ёшли қизини ота-она қаттиқ жазолади — танасига кислота сепиб, сўнг бўлакларга бўлиб ташлашди.