Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Улкан ёрдам: Ҳиндистон Афғонистонга 3 миллиард долларлик ёрдам беради

Улкан ёрдам: Ҳиндистон Афғонистонга 3 миллиард долларлик ёрдам беради

Самарқандда бўлиб ўтган Ҳиндистон Марказий Осиё суҳбатининг иккинчи сессияси бошида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Сварадж Ҳинистон Афғонистонга ривожланиш учун 3 миллиард долларлик ёрдам кўрсатишини таъкидлади, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Тинчлик ва барқарорликни сақлаш йўлида - бизнинг умумий манфаатларимиз бор. Ҳиндистон демократик, тинч ва барқарор давлат қуриш жараёнида Афғонистон халқи ва ҳукуматини қўллаб қувватлайди. Биз Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва ярашишга қаратилган барча саъй-ҳакатларни қўллаб-қувватлаймиз , - деди Сварадж.

Шунингдек, Ҳиндистон вазири ана шундай ҳамкорлик Афғонистон давлатининг куч-қувватини юксалтиришга хизмат қилишини ҳам алоҳида айтиб ўтди. Вазир сўзларига кўра, улкан инсоний, иқтисодий ва молиявий ресурсларга эга бўлган Ҳиндистон билан ҳамкорлик қилиш Афғонистоннинг кўплаб муаммоларини ҳал қилишда, айниқса инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда жуда самарали бўлиши мумкин.

Киритилди: 15:00 13.01.2019. Ўқилди: 1679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!