Уйдан қочиб яширинча турмушга чиққан 16 ёшли қизини ота-она қаттиқ жазолади танасига кислота сепиб, сўнг бўлакларга бўлиб ташлашди.
The Guardian нашрининг хабар беришича, бу ишда ота-онага уларнинг қассоб дўсти ёрдам берган.
Ҳодиса Ҳиндистоннинг Гая шаҳрида содир бўлган.
Марҳуманинг суяклари 6 январь куни топилган. Ўсмир қиз уйидан 28 декабрь куни чиқиб кетиб, 3 кундан сўнг қайтиб келган. Аммо ўша дақиқаларда ота-онасининг жазоси ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган эди.
Жабрланувчининг ота-онаси эса айбни беркитиш учун қизининг зўрлангани ва сўнг ўлдирилгани ҳақида полицияга хабар берган.