Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ҳиндлар Ўзбекистонда генетик ўзгартирилган ўсимлик уруғлари етиштиришади

Ҳиндлар Ўзбекистонда генетик ўзгартирилган ўсимлик уруғлари етиштиришади

Ҳиндистоннинг Nath Bio-Gens компанияси Ўзбекистонда уруғчилик кластерини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Podrobno.uz.

Бу тўғрида ҳинб компанияси вакиллари билан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида меморандум имзоланган.

Ҳужжатда кўрсатилишича, Ўзбекистон томон давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги асосида уруғ етиштириш ҳамда уруғчилик кластерини ташкил этиш учун ер майдони ажратади.Ҳиндистонлик мутахассислар эса маҳаллий экинларнинг яшовчан навлари, шунингдек, мамлакатимиз учун гибрид навларни яратиш имкониятларини ўрганади.

Nath Bio-Gens компанияси замонавий тизимни ташкил этиш, уруғни етиштириб чиқаришдан бошлаб уни савдога чиқаришгача бўлган бир қанча босқичларни амалга ошириш мақсадида мамлакатимизга тўғридан-тўғри инвестиция киритади. Шунингдек, ҳиндлар уруғларнинг янги навларини яратиш ва Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ривожи учун хизмат қилувчи уруғ ишлаб чиқаришни тижоратлаштиришнинг механизмини ташкил этади.

podrobno.uz

Киритилди: 12:45 25.01.2019. Ўқилди: 2534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!