69 ёшли кинорежиссёр Ракеш Рошанда томоқ саратони эрта босқичда аниқланди.
Ушбу ташхис томоқнинг шиллиқ қаватдаги ҳужайраларнинг назоратсиз ўсиши билан тавсифланади. Хабар қилинишича, касаллик бир неча ҳафта олдин аниқланган бўлиб режиссёр даволанишни аллақачон бошлаган.
Бу хабарни унинг ўғли актёри Ритик Рошан инстаграм саҳифасида тасдиқлади, дейди zen.yandex.ru .