Таҳдидлар кўламини солиштириб бўлмайди. Москва томонидан таҳдидлар беш, олти, ҳатто ўн баробар катта.
Бу ҳақда Россия президенти Хитойга ташрифининг якунига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Украина президенти Владимир Зеленский бугун Данияга ташриф буюришини ва кечқурун Парижда Франция президенти Эммануэл Макрон билан икки томонлама учрашув ўтказишини маълум қилди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров халқаро ҳамжамиятдан Украина ҳудудларининг аннексия қилинган ҳудудларини расман тан олишни талаб қилиб чиқди.
Украинада янги ўқув йилида минглаб болалар хавфсизлик учун еростида дарс бошлади. Харкив шаҳрида Россия ҳужумлари сабаб еростида 7 та мактаб иш бошлади ва уларда 17 мингга яқин ўқувчи таълим олмоқда.
Россия президентининг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков Зеленский билан уч томонлама учрашув бўйича ҳеч қандай келишув бўлмаганини маълум қилди. «Ҳозир ҳамма уч томонлама учрашув ҳақида – Путиннинг Зеленский билан учрашуви ҳақида гапирмоқда. Лекин, хусусан, бу ҳақда... билишимча, Путин ва Трамп ўртасида келишув бўлмаган», – деди Ушаков Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммити чоғида. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп ўзи, Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида уч томонлама учрашув ўтказилиши ҳақида гапирган эди.
РИА Новости Виктор Януковичнинг мурожаатини эълон қилди.
“Пўлат гумбаз”нинг ишга туширилиши Туркиянинг мустақилликка интилиши натижаси.
Украина президенти Володимир Зеленский тафсилотларни шахсан назорат қилаётганини таъкидлади.
60 метр баландликдан қулагaн эркак автомобил устига йиқилган.
Трамп Украинага оид музокаралардан чиқиши мумкин.
Украина президенти Владимир Зеленский «Украина халқи миллий хотираси давлат сиёсати асослари тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбар ўринбосари Ирина Верещук маълум қилди.