Украина президенти Владимир Зеленский бугун Данияга ташриф буюришини ва кечқурун Парижда Франция президенти Эммануэл Макрон билан икки томонлама учрашув ўтказишини маълум қилди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, у Данияда Украина – Шимолий Европа ва Болтиқбўйи давлатлари саммитида иштирок этади.
Шунингдек, Зеленский Даниядаги саммит ва Франциядаги музокаралар чоғ‘ида асосий эътибор кейинги қадамларни келишиб олиш ҳамда иттифоқчиларнинг Россияга қарши саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришга қаратилиши кераклигини таъкидлади.
Пайшанба куни Украина президенти “Иродалар коалицияси” йиғилишида ҳам иштирок этиши режалаштирилган. У ерда Россия Федерациясига босимни кучайтириш, шунингдек, Европа Иттифоқи ва АҚШ билан муносабатларда янги ташаббусларни муҳокама қилиш кўзда тутилган.