АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, у Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан «олдиндан ҳеч қандай шартларсиз» учрашишга тайёр. У мазкур баёнотни Италия бош вазири Жузеппе Конте билан учрашувдан кейин берди, деб ёзади Meduza.
АҚШда Нью-Йорк штати бош прокурори Барбара Андервуд мамлакат президенти Дональд Трамп маъмуриятига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Форс кўрфазидаги олти давлат ҳамда Миср ва Иорданиядан иборат “араб НАТОси”ни тузишга уринмоқда, дея хабар тарқатди Reuters.
АҚШ президенти Дональд Трамп демократлар "чегара хавфсизлиги учун" овоз бермайдиган бўлса, ҳукумат ишини тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда. Хавфсизлик Мексика ва Қўшма Штатлар ўртасида девор қурилишини ўз ичига олади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг твиттерда маълум қилишича, оммавий ахборот воситаларига бўлган ишонч ҳар қачонгидан ҳам жуда паст даражада.
Американинг собиқ президенти Рональд Рейганнинг ўғли МSNBC каналига берган интервьюсида Дональд Трамп тарафдорларини кескин танқид қилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Корея уруши даврида ҳалок бўлган америкалик аскарлар жасадларини қайтариш бўйича ваъдасини бажарганлиги учун КХДР етакчиси Ким Чен Инга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Россия президенти Владимир Путин тегишли шарт-шароитлар яратилса, Америка етакчиси Дональд Трамп билан учрашиш учун Вашингтонга келишга тайёр. У, шунингдек, АҚШ раҳбарини Москвага таклиф қилганлигини таъкидлаб ўтди.
Дональд Трампнинг ўз ваъдасини бажаришга интилиши унинг кучли томони ҳисобланади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг ЖАРда бўлиб ўтган саммит якунлари бўйича баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Германия Мудофаа вазирлигининг раҳбари Урсула фон дер Ляйен АҚШ президенти Дональд Трампнинг ГФРга доимий ҳужумларидан норози эканини билдирди. Бу ҳақда Spiegel ёзмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп Корея яриморолидаги уруш йилларида ҳалок бўлган америка аскарларининг суяк қолдиқларини ватанига қайтарилишига рухсат берганлиги учун КХДР етакчиси Ким Чен Инга ўз миннатдорчилигини билдирган.
Coca-Cola компаниясининг бош директори Жеймс Квинси АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан жорий этилган алюминий учун бож тўловлари боис завод ишлаб чиқараётган ичимликлар нархини ошириш режалаштирилганини маълум қилди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.